Аввал хабар берганимиздек, Зомин туманида ўқувчи-ёшлари ўртасида Мудофаа вазирлигининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа тумандаги 71 та умумтаълим мактабининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида, дастлаб сектор ҳудудидаги умумтаълим мактаблари ўртасида ташкил этилди.
Бугун туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ушбу мусобақанинг туман босқичи баҳслари бўлиб ўтди.
Эр йигитларнинг куч-қудрати, матонати, ақл-заковатини синовдан ўтказган мусобақа чин маънодаги Ватанпарварлик курашига айланиб кетти.
Кутилганидек муросасиз ва қизғин ўтган ҳарбий-спорт мусобақасида барча шартлар бўйича тенгсиз эканликларини кўрсатиб 1-ўринни 15-сонли умумтаълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 57-сонли мактаб ва фахрли 3-ўринни 2-сонли умутаълим мактаби жаомаси қўлга киритди.
Мусобақа сўнгида ташкилотчилар томонидан жамоалар иштироки эътироф этилиб, ғолибларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғлари ва дипломи топширилди. Маълумот ўрнида, жорий йилнинг апрель ойи биринчи 10 кунлиги доирасида “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада туманимиз шарафини 15-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ўқувчи-ёшлари ҳимоя қилади.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати