Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Зомин тумани Ободонлаштириш бошқармаси бош мухандиси Юлдашев Шодиёр Ўзбекистон Республикаси Прзиденти Шавкат мирзиёевнинг 2020 йил 25 ноябрида қабул қилган ПҚ-4898-қаврори билан ташкил этилган қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасига нима сабабдан тўсқинлик қилмоқда?” мазмунидаги хабарлар юзасидан Зомин тумани ҳокимлиги шуни маълум қиладики, Зомин тумани “Гулшан” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Худойберди Зоминий тахаллуси билан блоггерлик фаолиятини юритиб келаётган Раззоқов Худойбердининг мазкур танқидий хабари тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Ўрганишлар натижасива Зомин туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбариятининг тўлиқ маълумотлари тез фурсатда расмий сайтлар орқали эълон қилинади.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати