Маълумки, Конституциямизнинг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Ўз навбатида, мамлакатимизда маъмурий суд ишлари юритувининг ташкил этилиши асосий қонунимизда мустаҳкамланган ушбу ҳуқуқларни самарали амалга оширилишини таъминлашда ҳам хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан кейинги матнда - МСИЮтК)нинг
37-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслар ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларидир.
Шуинингдек, МСИЮтК 38-моддасига кўра, тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар ўз зиммаларига юклатилган ваколатларга кўра ишда иштирок этувчи шахслардир.
МСИЮтК 39-моддасига кўра,Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу Кодексда ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши керак.
Бундан ташқари, МСИЮтК 40-моддасига кўра, аризачи ва жавобгар маъмурий суд ишларини юритишдаги тарафлардир.
Ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида талаб тақдим этаётган ёки манфаатларини кўзлаб талаб тақдим этилган фуқаролар ва юридик шахслар аризачилардир.
Ариза (шикоят) талаби қаратилган маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари жавобгарлардир.
Тарафлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади.
Жиззах вилоят маъмурий суди
судьяси Болиев Шарофиддин