Юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар муҳтарама опа-сингилларимизнинг мазкур ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишига туртки бўлмоқда.
Шу мақсадда, бугун Зомин тумани мактабгача таълим бўлими ва Зомин педагогика коллежи ҳамкорликда талаба қизлар ўртасида “Ассалом Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми” номли байрам мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида тадбир ташкилотчилари томонидан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини рўёбга чиқариш борасида яратилган шарт-шароитлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг, мусобақа иштирокчи қизлар халқимизнинг қадимий урф-одатлари, удумларини ўзида акс эттирган бешикка солиш, келин салом, тақлид, гул базми, тушов кесди, лапар ижрочилиги каби бир қанча шартлар бўйича ўзаро беллашди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати