Зоминда педагогика ва психологик хизмат кўрсатиш ҳамда инклюзив ва коррексион таълим илмий-тадқиқот маркази очилди
Бугун Зомин тумани Бахт маҳалла аҳолиси қолаверса маҳалла ёшлари учун ўзгача қувонч кун. Чунки бугун маҳалладаги 25-сонли умумтаълим мактабида Жиззах давлат педагогика институти билан ҳамкорлигида педагогика ва психологик хизмат кўрсатиш ҳамда инклюзив ва коррексион таълим илмий-тадқиқот маркази ўз ишини бошлади.
Илмий-тадқиқот марказининг очилиш маросимида олий таълим муассаса ректори Ш.С.Шарипов ва институт вакиллари марказ шарт-шароитлари билан яқиндан танишиб чиқди. Очилиш маросими ёшлар учун концерт дастурларига уланиб кетди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати