Баҳорги совуқлар даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун бутун мамлакат бўйлаб тезкор гуруҳлар ташкил этилди
17-20 март кунлари мамлакатимиз ҳудудида кескин совуқ тушиши, ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларига ҳаво ҳарорати салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида бутун республика миқёсида аграрчиларга ёрдам бериш бўйича тезкор гуруҳлар ташкил этилди.
Тезкор гуруҳлар соҳа олимлари билан биргаликда республика ҳудудига кириб келган совуқ об-ҳаво таъсиридан жойлардаги мевали боғ, узумзорлар ва “тўқсонбости” усулида ҳамда эртаки майдонларга экилган қишлоқ хўжалиги экинларини асраш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиб, уларни жорий этмоқда.
Зомин тумани штабига Зомин туман ҳокими А.Абдуғаниев бошчилик қилмоқда.
Зомин туман штаби алоқа маркази телефон рақамлари:
72-392-10-46 ; +99894-573-74-79; +99891-592-22-20; +99890-180-16-70.