Анаъанага айланиб қолганидек, бугун ҳам туман ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари бўйича туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Уни Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Уразалиева Муқаддас Ўктамовна, туман ҳокими ўринбосарлари Усмонқулов Турсунали Анарбаевич ва Оролов Исмадиёр Абдуазимовичлар олиб боришди.
Учрашув жараёнида 20 дан ортиқ фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар тўғрисида мурожаат қилдилар.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирок этишди.
Мурожаатларнинг аксарият қисмига учрашувга ҳозир бўлган мутасаддилар орқали ечим топилди.
Жумладан, фуқаролардан бири Бувойша Тўрақулова соғлиғини тиклаши учун туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул дори дармон билан таъминланадиган бўлди.
Учрашув сўнгида депутат М.Ўразалиева сайловчилар томонидан билдирилган таклифларни маълумот учун қабул қилди ва тегишли муносабат билдирилишини таъкидлаб ўтди.
Қайд этиш лозимки, ҳар бир қабул мобайнида келиб тушган ариза ва мурожаатлар синчковлик билан ўрганилади. Қилинган ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди. Жамиятдаги, аҳоли ўртасидаги камчилик ва муаммоли вазиятларнинг бартараф этилиши, ижобий натижаларга эришилиши доимий назоратга олинган.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати