Жорий йилнинг 28-30 март кунлари Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Зомин” болалар оромгоҳида ўқув дастурлари тажриба-синов ишларига бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбирнинг ялпи йиғилишида Таълим инспексияси бошлиғи маслаҳатчиси Абдураим Носиров, Халқ Таълими вазирлиги департамент бошлиғи Лазиз Хўжақулов, Республика Таълим маркази директори Шуҳрат Сатторовлар маъруза қилиб, семинар иштирокчиларини табриклади.
300 нафарга яқин Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан ташриф буюрган амалиётчи фан ўқитувчилари, дастур ва дарсликлари муаллифлари ва методистлар, тренер ўқитувчилар шўбаларга бўлинган ҳолда дастурлардаги янгиликлар, ўзгаришлар, 6-, 7-,10 – синфлар учун яратилаётган дарсликлар структураси, мазмун-моҳияти билан таништирилиб, улардаги муаммо ва камчиликлари билан ўртоқлашилди.
Фанлар бўйича шўбаларда Республиканинг барча ҳудудларидан жалб этилган тажрибали ўқитувчилар узлюксиз Таълим тизимининг барча тизимидан тренер сифатида жалб этилган профессор ўқитувчилар, методистлар ёрдамида ўқув дастурларидаги ўзгаришлар, янги яратилган дарслик–мажмуалар мазмуни билан таништирилди, машғулотлар янги педагогик технологиялар асосида дарслик муаллифлари ва методистлар томонидан томонидан олиб борилди.
Таъкидлаш лозимки, Республика Таълим маркази томонидан шу йил аввалида Бўстонлиқ туманида ўтказилган семинар умумий ўрта Таълим мактабларининг 3-синфлари учун яратилган дарсликларни тажриба-синовга ёʻналтиришга мўлжалланган эди.
Зомин семинари эса юқоридаги жараёнларнинг давоми сифатида экспериментга ёʻналтирилган бўлиб, умумий ўрта Таълим мактабларининг 6-,7-,10-синфларида ўқув дастурларини амалиётга жорий этувчи педагог кадрлар учун мўлжалланди.
Семинар ташкилотчилари ва иштирокчиларига Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан қуйидаги тавсиялар берилди:
Узлюксиз Таълим тизимининг ҳар бир босқичи учун узвийлиги таʼминланган ўқув дастурлари ва улар асосида яратилаётган дарсликларнинг тажриба-синовини сифатли ташкил этиш, жараёнга тажрибали ўқитувчилар, методистлар, маслаҳатчи сифатида шу соҳадаги етук олим, профессор –ўқитувчиларни тўғри бириктириш;
Тажриба-синов ўтказаётган ўқитувчи, методист, олимларни моддий ва маʼнавий рағбатлантириш чораларини кўриш;
Ўқув дастурлари ва улар асосида яратилиб тажриба – синовга берилаётган дарсликларнинг ўқувчилар томонидан қабул қилиниши, материалларнинг осон ўзлаштирилиши, ўқувчи ёшига мослигига алоҳида эʼтибор қаратиш;
Тажриба-синовга берилаётган дарслик ва методик қўлланмаларнинг ўқитувчилар томонидан осон қабул қилиниши, мавзуларни тушунтириш борасида методикаларни тўғри танлаш;
Тажриба-синовга дарслик, иш дафтари, ўқитувчи китоби мавжуд бўлса мултимедиали иловаларини бирга ёʻналтириш, акс ҳолда ўзаро боғлиқлик сусайиши, тайёрланадиган хулосаларда фанлар кесимида ўқув дастурлари ва дарслик мажмуаларига реал, шаффоф, танқидий-таҳлилий фикрларни бериш;
Тажриба-синов жараёнини фақат ўқитувчига ташлаб қўймасдан туман, вилоят, Республика бўйича белгиланган масʼуллар томонидан вақти-вақти билан жараёнларни кузатиб, таҳлил қилиб тавсиялар бериб бориш;
Тажриба-синов якунлари бўйича экспериментатор ўқитувчилар ва ҳудудий методистлар аниқ таклифларни ўз вақтида ва сифатли тарзда Республика Таълим марказига тақдим этиш, умумлаштирилган ва таҳлил қилинган хулосаларни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси билан бирга кўриб чиқиш, аниқланган камчилик ва муаммоларни нашр ишлари бошлангунча бартараф этиш.
Шунингдек, математика фани дастур ва дарсликлар муаллифларидан бири Баҳодир Ҳайдаров томонидан тажриба-синов ишларини шошмасдан камида бир ўқув йили давомида амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ҳамда бугунги кунда қоғоз нархининг кескин ошаётганлиги кўп минг сонли нусхада дарсликларнинг чоп этилишида сезиларли даражада таъсир этиши ва муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги қайд этилди ҳамда ушбу муаммолар ечими сифатида тажриба-синовни бир ўқув йилида тўлиқ ўтказилиши икки томонлама ечим бўлиши мумкинлиги ҳам айтилди.
Қайд этиш лозим, бу жараёнлар орқали халқаро тажрибалар, жумладан Финляндия тажрибаси асосида янгиланган, узвийлашган ўқув дастурлари асосида дарсликлар яратилмоқда.
Ушбу дарсликлар ҳам мазмунан бой, ўзаро синфлар ва мавзулар кесимида узвий, фанлараро интегратсиялашган, мажмуа шаклида бўлиб ўқувчи китоби (бошланғич синфда иш дафтари ҳам бор), ўқитувчи китоби, мултимедияли иловалари билан бирга тайёрланмоқда.
Шу билан биргаликда, муаллифлар мактаби янгиланиб, дарсликларни яратишда амалиётчи ўқитувчилар иштироки ортмоқда, учинчидан тажриба-синов орқали дастурлар ва дарслик лойиҳаларидаги камчиликлар бартараф этилган ҳолда, нашргача бўлган даврда такомиллаштиришга эришилмоқда.
Маʼлумки, 2021 йил давомида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси Мактабгача Таълим, Халқ Таълими, Олий ва ўрта махсус Таълим вазирликлари билан ҳамкорликда 334 нафар мутахассисларни жалб этган ҳолда узлюксиз Таълим тизимининг барча босқичлари учун ўқув дастурлари узвийлигини таʼминлаш, модернизатсия қилиш устида ишланди ва йил якунида илк маротаба 21 та фандан “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий Таълим ўқув дастурлари узвийлигини таʼминлаш Консепсиялари” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси узлюксиз Таълим Миллий ўқув дастурлари” мажмуалар шаклида тайёрланди, китоблар ҳолатига келтирилиб Таълим вазирликларига тажриба–синовдан ўтказиш учун тавсия этилган эди.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884 сон қарори иловаси 4–бандига биноан “Мактабгача Таълим, умумий ўрта Таълим, ўрта махсус, профессионал ва олий Таълимнинг ўқув дастурлари узвийлигини таʼминлаш вазифаси”нинг ижроси сифатида ўқув дастурлари ва улар асосида яратилган дарслик – мажмуалар босқичма-босқич тажриба-синовдан ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими вазирлигининг 2021 йил 24 сентябрдаги “Умумий ўрта Таълимнинг Миллий ўқув дастурини тажриба –синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 310-сон буйруғига асосан 2021-2022 ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб ўқув дастурлари ва дарсликлар лойиҳалари 3,6,7,10 –синфларда синаб кўрилмоқда. Мазкур жараёнлар икки ёʻналишда ташкил этилган. Биринчидан, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги 14 та мактабда 21 та фан бўйича яратилган дарслик лойиҳалари экспериментатор ўқитувчиларга етказиб берилган, амалиётчи ўқитувчиларга методистлар ва олимлар бириктирилган. Республика Таълим маркази фан методистлари жараённи кузатиб бормоқда. Ҳар бир мавзу якунида ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражаси ташқи индикаторлар ёрдамида баҳолаб борилиши кўзда тутилган.
Абдураҳим Насиров,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини
назорат қилиш давлат инспексияси бошлиғи маслаҳатчиси