Жиззах вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2022 йил 10 мартдаги 290-сонли хатига биноан, профессионал таълим муассасалари битирувчилари учун ҳар бир туман ва шаҳар иш берувчиларни жалб қилган ҳолда ярмаркалар, шу жумладан каръера куни тадбирларини ўтказиш, ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотларини жалб қилган ҳолда Зомин туман 2-сон касб-ҳунар мактаби 2022 йил 30-март куни “Касб маҳорати” кўрик танловини ва шу билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касб ва мутахассисликни танлаб олиши, меҳнат бозорида муносиб ўрнини топиши учун “Касбга йўналтириш” ишларини олиб бориш мақсадида, “Очиқ эшиклар” куни тадбири ўтказилди.
Тадбирга туманимиздаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларидан бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказиш, ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари мутахассис ходимлари эксперт гуруҳи вакиллари сифатида таклиф этилди.
Бундан ташқари ушбу тадбирга, Зомин туман ХТБга қарашли 3, 17, 22, 25, 39, 43, 50, 56, 65 мактаблардан 450 дан ортиқ 9-синф битирувчилари иштирок этди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати