Бугунги кунда барча соҳада бўлгани каби мактабгача таълим соҳасида ҳам инновацион ғоя ва лойиҳаларни амалиётга кенг жорий этиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Бугун тумандаги энг намунали кичкинтойлар масканларидан бири бўлган 14-ДМТТда ана шу мавзуга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Жиззах вилоят Мактабгача таълим Бошқармаси бошлиғи Ф. Солиева, бошқарма бўлим раҳбарлари, соҳа мутахассислари, Зомин тумани Мактабгача таълим бўлими бошлиғи Н. Охунова, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда энг яхши инновацион лойихаларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Тадбир якунида бир қатор номинациялар бўйича ДМТТ ва ДХШМТТ лар жамоалари, алохида йўналишда лойиҳа муаллифлари дипломи ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланди.