Бугун эрта тонгдан Зоминликлар шаҳарчадаги "Наврўз" тўй ва тантаналар мажмуида бошланган қўш ноғора, карнай-сурнайларнинг шодон навосидан уйғондилар.
"Наврўз" тўй ва тантаналар масканида туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган "Наврўз сайли"га бағишланган тантаналар давом эттирилди. Халққа ош тортилиб, нуронийлар, фахрийларнинг дуоси олинди.
Минглаб Зоминликлар ва туманимиз мехмонлари чиройли безатилган файзли дастурхонлар атрофига йиғилиб, эзгу тилаклар билдирдилар. Йил элимизга тинчлик, юртга фаровонлик олиб келишини, чорвага, дехқончиликка, хонадонларга барака ёғдиришини тилаб, дуолар қилинди.
Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида "Оқтош" сайилгоҳида шахсан туман ҳокими А. Абдуғаниев ва ҳоким ўринбосарлари, туман фаоллари кузатувида улоқ-кўпкари бўлиб ўтди.
Зомин тумани ҳокимлиги ва хомийлар томонидан сайилда кам таъминланган, кўмакка мухтож оилаларнинг фарзандларига 10 та той, 10 та гиламлар тантанали равишда тақдим этилди.
Чинакам мардлар ўйини - кўпкарида юртимизнинг бир қатор гўша ларидан ташриф буюрган таниқли чавандоз-полвонлар ҳам асосий соврин ва бир қатор қўшимча совринлар учун куч синашдилар. Асосий совринга Spark ва Gentra автомобиллари қўйилган.
Шод-хуррамлик билан ўтган сайил барча қатнашчиларга манзур бўлди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати