Китоб - чинакам дўст, сирдош, маслаҳатгўй ва зулматни ёритгувчи маёқдир.
Китоб ўқиган инсон теран фикрли, закий ва оқ билан қоранинг фарқига борувчи, мулоҳазакор одам бўлади.
Мамлакатимизда китобхонларга қаратилаётган эътибор, уларни қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадидаги саъй-ҳаракатлар натижасида бир қатор ижобий ўзгаришларга эришилаяпти.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида жойларда турли ёш тоифасидаги йигит-қизлар иштирокида китобхон кўрик танловлар қизғин тарзда бўлиб ўтаяпти.
Бугун туманимиздаги "Тараққиёт" махалла фуқаролар йиғинида ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири бўлиб ўтди.
Тадбирни маҳалла ёшлар етакчиси Дилноза Ниёзматова тегишли корхона ва муассасалар ҳамкорлигида ташкил этди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Зомин туман бўлинмаси, Зомин тумани ахборот кутубхона маркази, туман "Шарқ тонги" газетаси ижодий жамоаси вакиллари ҳакам сифатида ҳар иккала оила аъзоларини холисона баҳолаб бордилар.
"Энг ёш китобхон Оила" танловининг дастлабки босқичида худудда истиқомат қилувчи Бегимқуловлар хамда Худоёровлар оиласи ўзаро беллашишди.
Тезкор блитс саволлар, мантиқий ва қизиқарли саволлар, эркин мавзу каби шартлар асосидаги беллашувда Худоёровлар оиласи каттагина фарқ билан ғолибликни қўлга киритишди ва кейинги босқич йўлланмаси билан бирга, Тошкент шаҳрига оилавий саёхат учун бепул йўлланма ҳамда 20 дона бадиий адабиётлар тўплами билан тақдирландилар.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати