Куй-қўшиқнинг инсон руҳиятига таъсири катта. Бу фанда тажрибалар билан исботланган. Қўшиқ қанчалик маъноли бўлса ҳарбий хизматчиларнинг ҳам шунчалик жанговар руҳияти кўтарилади.
ДХХ Чегара қўшинлари тасарруфидаги Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида концерт дастури ташкиллаштирилди. Унда туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи, билан ҳамкорликда, туман маданият бўлими мусиқий гуруҳнинг хушовоз хонандалари ўзларининг янги ижод наъмуналари билан иштирок этишди.
- Концерт дастури давомида ижро этилган куй-қўшиқлар аскарларнинг ватанпарварлик ҳиссини янада оширишга, уларнинг қалбида жонажон Ўзбекистонимизга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади, – дейди кичик сержант А.Хўрозов.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати