Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг Зомин, Зарбдор ва Янгиобод тумани маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва умумтаълим мактаби директорлари билан учрашуви бўлиб ўтган эди.
Учрашувда сўз олган Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қ.Қуронбоев дастлаб, ёшлар билан ишлашдаги асосий йўналишлар, устувор вазифалар ҳақида айтиб, бу борада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш муҳим эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.Йиғилишда ёшлар билан ишлаш борасида Зомин тумани Тараққиёт маҳалласида Беш ташаббус доирасида спорт, санъат йўналишларида мусобақа ва беллашувлар ташкил этиш, туман ҳокими, туман Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари , туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғига ғолибларни муносиб рағбатлантириш вазифаси қўйилган эди.
Ушбу топшириқ ижроси доирасида бир хафта давомида Тараққиёт маҳалласида футбол, қизлар ўртасида волейбол, Заковат интеллектуал ўйини, Мушоира, “Энг ёш китобхон оила” каби мусосбақалар бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди.
Бугун туман раҳбарлари томонидан ташкил этилган мусобақа ва танлов ғолиблари эсдалик совғалари ва Диплом билан тақдирланди.