Нима учун ахолини рўйxатга олиш аҳоли турмуш даражасини ўрганишда жуда мухим?
Аҳолини рўйxатга олиш ижтимоий-иктисодий сиёсатни ишлаб чикиш - аҳоли фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган қарорлар қабул қилишга имкон беради. Бундан ташқари миллиардлаб давлат пулларини адолатли тақсимлашда, аҳоли ҳақидаги долзарб маълумотлар талаб килинади. Аҳолини рўйxатга олиш давлат маблағларини адолатли тақсимлашда ёрдам беради бунда таълим дастурларини, соғликни сақлаш тизимини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ва автомобил йўлларини қуриш каби аҳоли турмуш даражасини юксалтирадиган тадбирлар, ҳудуддаги аҳоли сонига қараб молиялаштирилади. Умуман олганда, аҳолини рўйxатга олиш бизнинг мамлакатимиз кандай ўзгараётганини кузатишга ёрдам беради.
Аҳолини рўйxатга олиш маълумотлари нафақат, қарор қабул қилувчилар, статистика тизими ва қонун чиқарувчи давлат органлари учун, балки тадқиқот ва маркетинг компаниялари, ҳусусий сектор ва сиёсий партиялар учун ҳам қимматли маълумот манбай бўлиб ҳисобланади.
Рўйxатга олиш, олимлар айтганидек, ҳисоботларда мавжуд бўлмаган маълумотларни олиш ёки унинг маълумотларини текшириш учун маҳсус ташкил этилган статистик кузатув тури ҳисобланади. Одатда, аҳолини рўйҳатга олиш бир қатор ҳусусиятлар бўйича статистик кузатув объектининг сони, таркиби ва ҳолати тўғрисида маълумот олиш учун мунтазам равишда амалга оширилади.
Нима учун аҳолини рўйхатга олиш керак ?
Дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун, статистик тадқиқотлар ўтказиш учун янги замонавий муқобил ёндашувлар ишлаб чиқилишига карамай, демографик ва ижтимоий кўрсаткичларни ишлаб чиқишда ҳамда аҳоли ҳолати хақида ягона ва аниқ маълумот манбай сўров асосида ташкиллаштириладиган аҳолини кенг қўламли рўйxатга олиш ҳисобланади.
Бирлашган Миллатлар ташкилоти ўн йилда бир марта бундай "ахолининг фотопортретлари" ни тузишни тавсия килади, чунки жамиятда ўн йил ичида аввалги тадбирларда кўлланилган аҳолини рўйxатга олиш услубият самарадорлиги ҳамда аҳоли таркиби бўйича сезиларли даражада ўзгаришлар юз берган бўлади.
Шу сабабли, сўровномалар мазмунига тузатишлар киритиш, замонавий ижтимоий ва ҳулк-атвор омилларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларни тўплаш ва кайта ишлаш услубиятни такомиллаштириш талаб килинади.
Бундан ташкари, БМТ жамиятнинг сиёсий ҳаётини рағбатлантирадиган, ҳусусан, демократик сайловларни ўтказишда, давлат ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланишда ва таксимлашда аҳолини рўйxатга олишнинг ўрни улкан эканлигини эълон килди.
Дунёнинг деярли барча мамлакатларида статистика тўғрисидаги қонунлари мавжуд бўлиб, уларда рўйxатга олиш жараёнида жисмоний шахслардан олинган маълумотларни фақатгина статистика мақсадларида фойдаланиш, уларни жамланма ҳолатда ва эгаси мавҳумлаштирилган тарзда эълон қилиниши белгилаб қўйилган.
Аҳолини рўйxатга олиш сўровномаларида аҳоли турмуш даражасини ўрганишда муҳим бўлган саволлар киритилган.
Дунёнинг турли давлатларида аҳолини рўйxатга олиш сўровномалари жуда ўxшаш. Давлат ижтимоий дастурларини, шу жумладан, кам таъминланган ойлаларга, боқувчисини ёқотган фуқороларга, ногиронларга ёрдам бериш дастурларини ишлаб чиқишда сўровномалардаги маълумотлар кўл келади.
Шу билан бирга, Аҳоли рўйхатга олиш жараёни турмуш даражасининг барча ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини ўзида акс эттиради. Масалан, миллий таркиби, даромадлари, бандлиги, маълумот даражаси, мулкий ҳолати, яшаш шароитлари каби кўрсаткичларни қамраб олади.
Миллий таркиби тўғрисидаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари одамлар ҳаётининг турли жиҳатларини ўрганиш, уларнинг жойлашуви, маданий хусусиятлари, мамлакатимизда яшайдиган халқларнинг ўзаро таъсирининг мураккаб жараёнларини таҳлил қилиш учун кенг қамровли материалдир.
Аҳолини рўйхатга олиш бўйича сўровномалар шундай тузилганки, бунда даромад манбалари эмас, балки яшаш манбалари ўрганилади. Бошқача қилиб айтганда, сўровномаларда одамлар маълум пул суммаларини қабул қилиш каналлари эмас, балки иш жойларини кўрсатадилар. Аҳолининг яшаш жойлари манбалари бўйича тақсимланиши ҳақидаги маълумотлар мамлакат аҳолисининг, ҳудудларнинг ва уларнинг маъмурий-ҳудудий тузилмаларининг ижтимоий-иқтисодий тузилмасини таҳлил қилиш имконини беради. Ахоли турмуш даражасини ўрганишда рўйхатга олиш кенг камровли вазифалар қўяди.
Туман статистика бўлими