Хабарингиз бор, Зомин туманидаги 37 маҳалла ёшлари ўртасида Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги мусобақаларининг 2022 йилги мавсуми учун баҳслар давом этмоқда.
Жумладан, бугун туман 2-сектор ҳудудидаги футбол баҳсларида Ёшлик ва Қўштол, Пешоғар ва Юксалиш маҳалла ёшлари ўзаро беллашиб, ўйинлар Ёшлик маҳалласининг 1:0, Пешоғар маҳалласининг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ушбу маҳалла ёшлари ўртасидаги мини-футбол ўйни ҳа қизғин ва муросасиз кечиб, Ёшлик маҳалласининг 8:3, Пешоғар маҳалласининг 13:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Айтиш мумкинки, Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги мусобқалари иккинчи йил ўтказилаётган бўлса-да, Зомин ёшлари ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати