Суд-хуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, сохадаги Ижобий ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонун ва қарорлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан суд раиси ва тизим мутасаддилари томонидан аҳоли билан турли мулоқот ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Бугун Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди раиси Ш.Шамшиев ахоли билан навбатдаги ана шундай очиқ мулоқотлардан бири ўтказилди.
Мулоқотда суд соҳасидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мавзусида ўзаро фикр алмашилди.
Қатнашчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар тўлалигича жавоб бердилар.
Зомин туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати