Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сонли қарори ҳамда 2021 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш мавзуидаги видеоселектор йиғилишида жамиятда, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни янада ривожлантириш ҳамда китоб савдоси тизимини такомиллаштириш бўйича қатор топшириқлар бериб ўтилган эди.
Мазкур қарор ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Зомин тумани Ахборот-кутубхона маркази томонидан “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туман Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқ тартибон ходимлари учун китоб савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмарка давомида ИИБ ходимлари янги нашр этилган адабиётлар мазмуни, электрон китоблар дўкони фаолияти билан яқиндан таништирилди.