Бугун Зомин тумани Даштобод шаҳрида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудованинг фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш борасидаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, Зомин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари-Даштобод шаҳар ҳокими М.Таниқулов, туман 3-сектор вакиллари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва туман тиббиёт бирлашмаси мутахассис врачлари иштирок этди.
Сайёр қабулда фуқаролардан 30 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг кўп қисмини фуқароларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ташкил этди.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаатига мутахассис ва мутасаддилар билан маслаҳатлашиб, зарурий ёрдам кўрсатилди.
Баъзи мурожаатчилар шу куннинг ўзида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаси бўйича уларга вилоят ва Республика даволаш муассасаларида бепул даволаниш учун ордерлар тақдим этилади.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати