Жорий йилнинг 22 апрелида Зомин туманида навбатдаги ўқув семенар трениги ташкил этилди.
Мазкур семенар тренингга Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасидан бириктирилган маъсул ходимлар бошчилик қилди. Семенарга Зомин туманидаги маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари жалб қилинди.
Семенар давомида Якка тартибдаги тадбиркорлик субектлар ва юридик шахс сифатида фаолият олиб борувчи корхоналар фаолияти, уларда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз борди.
Шунингдек, ҳозирда ЯТТ ва юридик шахс сифатида фаолият олиб бораётган корхолналарга яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати