Жиззах вилоят прокурорининг ўринбосари А.К.Эсиргапов ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Р.Ш.Абдуғаниев ҳамда туман прокурори 2-сектор раҳбари И.А.Аликуловлар томонидан сектор ҳудудидаги аҳоли ва фаоллар билан учрашув ўтказилиб, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари томонидан сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шунингдек, сектор ҳудудидаги аҳоли хонадонларига кирилиб, ҳудуддаги фуқароларнинг яшаш тарзи, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий-ҳимояга муҳтожларга кўрсатилаётган ёрдамлар натижаси таҳлил қилиниб, маъсул ташкилот ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати