Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари А.Шамсиев, туман прокурори И.Аликулов ва туман ҳокимининг ўринбосари З.Омонқуловлар томонидан Зомин туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Қабулда иштирок этган 70 нафардан ортиқ тадбиркорларнинг 14 нафаридан фаолиятида юзага келаётган муаммолари юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 6 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолгани тегишли масъулларга йўналтирилиб ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишиб, масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати