Бугун Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Давлат раҳбарининг ёшларга доир Фармон-қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида “Миллий армия ёшлар нигоҳида” шиори остида Зомин тумани чегара олди маҳаллаларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий аньана ва қадриятларимизга хурмат руҳида тарбиялаш, маьнавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш каби мақсадлар кўзланган “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман 2 – сектор босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Пешоғор маҳалласининг “Лочинлар”, 5-сонли мактаб битирувчи ёшлари “Ватанпарварлар” жамоаси ва Нурликент маҳалласининг “Лочин”жамоаси ўзаро беллашдилар.
Мусобақада жамоалар “Буюк саркардаларимиз тарихидан” тезкор савол-жавоб,
“Калашников” автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш,“street workout” усулларини бажариш, эстафета югуриш, камондан ўқ отиш шартлари доирасида беллашдилар.
Муросасиз ўтган баҳсларда шохсупанинг энг юқори поғонасини Пешоғор маҳалласининг “Лочинлар” жамоаси, 2-ўринни 5-сонли мактаб битирувчи ёшлари “Ватанпарварлар” жамоаси, 3-ўринни Нурликент маҳалласининг “Лочин”жамоаси қўлга киритди.
1 ўринни қўлга киритган Пешоғор маҳалласининг “Лочинлар” жамоаси туман сектор босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мусобақалар маҳаллаларда давом этмоқда