Зомин туманида содир бўлган сел ҳодисасида подполковник 13 ёшли қизнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ томонидан тақдим этилган лавҳада маълумот берилган.
Айтилишича, Зомин туман ИИБ бошлиғи Фарҳод Тўйчиев сел йўлидаги дарахтга чиқиб жон сақлаган қизни қутқарган.
Шунингдек, яна икки нафар ИИБ ходими селда оқиб кетаётган икки фуқарони қутқаришга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 4 май куни кучли ёғингарчиликлар оқибатида Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида сел келиши кузатилган эди. фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан баёнот бериб, бир киши қутқарилганини маълум қилган эди.