Маълумки, 4-май куни тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, сел келиши оқибатида Зомин туманининг 2-сектор ҳудудидаги бир қатор маҳаллаларда истиқомат қилувчи ахоли табиий офатдан зарар кўрди.
Жумладан, Навоий ҚФЙ, Пешағор, Хатап, Аржа, Шўрча қишлоқлар да, "Ёшлик", "Юксалиши" махаллалар да истиқомат қилувчи бир нечта хонадонларга жиддий зарар етган.
Мавжуд муаммоларни ўрганиш, табиий офат келтирган зарарни бартараф этиш ва зарар кўрган хонадонларга кўмак кўрсатиш бўйича махсус штаб тузилган.
Бугун Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев бошчилигида туман прокурори, 2-сектор рахбари Илхом Алиқулов, вилоят Фавқулодда вазиятлар Бошқармаси вакиллари ва туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари шу каби табиий офат зиён келтирган ахоли хонадонларига ташриф буюриб, фуқаролар билан учрашдилар.
Туман ҳокими зарар кўрган хонадонларга амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан шошилинч зарурий топшириқлар берди.
Тегишли ташкилотларга табиий офат келтирган зарарни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар бериб ўтилди.