Долғали 2-жаҳон урушида мардларча иштирок этиб, Ватан сарҳадларини фашистлар галасидан ҳимоя қилиб, бугунги дориломон ва тинч-фаровон кунлар учун жонини, қонини тиккан оталаримиз жасорати мангу унутилмайди.
Бугун мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил ллололлолло даги Уруш ва меҳнат фахрийларини бир марталик пул мукофоти билан атқдирлаш тўғрисидаги қарорига кўра Президент совғаси ва вилоят ҳамда туман ҳокимликларининг махсус совғаларини тақдим этиш мақсадида туманимиздаги бир гуруҳ уруш ва меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида вилоят ҳокими Э. Салиевга вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят Мудофаа Бошқармаси, ДХХ Чегара қўгинлари ҳарбий қисмлари зобитлари, туман ҳокими А. Абдуғаниев, ҳоким ўринбосарлари ва туман Мудофаа бўлими вакиллари, туман прокурори И. Алиқулов, туман ИИОФМБ бошлиғи Ф. Тўйчиев, тумандаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм вакиллари ҳамрохлик қилдилар.
Айни вақтда туманимизда 2-жаҳон уруши қатнашчиларидан 4 нафари истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг барчасига Президент совғаси ва бошқа махсус совғалар топширилди. Тантанали маросимлар ҳарбий оркестр жўрлигида, байрамона тарзда ташкил этилгани билан ёдда қолди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати