Жорий йилнинг 16 май куни қуйидаги:
- “Ғофур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 1-умумтаълим мактаби биносида.
- “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 5-умумтаълим мактаби биносида.
- “Туркман” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 19-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да Даштабод мусиқа ва санъат мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
“ Ғофур Ғулом ” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Мусандифов Фурқат Нематиллаевич нинг таржимаи ҳоли
Мусандифов Фурқат Нематиллаевич 1981 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ҳисобчи, инженер технолог.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1999 йил Жиззах политехника институти, 2010 й. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. 1999 йилдан
2021 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда хисобчи, иқтисодчи лавозимларда меҳнат қилган.
2021 йилдан буён “Ғ.Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Мусурмонова Нодира Хакимовнанинг таржимаи ҳоли
Мусурмонова Нодира Хакимовна 1970 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1992 йилда “Ғ.Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган
1-умумтаълим мактабида ўқитувчи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 30 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.
Узоқ йиллик самарали меҳнатлари эвазига 2021 йилда “Шухрат” медали билан тақдирланган.
Ҳозирги кунда Зомин туманидаги 1-Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида физика фани ўқитувчиси фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ғ.Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида 30 йилдан буён доимий яшайди.
“Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Абдукаримов Ўрозбой Исмоиловичнинг таржимаи ҳоли
Абдукаримов Ўрозбой Исмоилович 1968 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги қурилиш технолог инженер.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Узоқ йиллар давомида турли ташкилот ва корхоналарда иқтисодчи ва ҳисобчи лавозимларида фаолият юритиб келган. 2020 йилда “Меҳр-саҳоват” кўкрак-нишони билан тақдирланган.
2019 йилдан буён “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Қорабекова Санталат Нишоновна таржимаи ҳоли
Қорабекова Санталат Нишоновна 1973 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1990-1991 йилда “Пахтакор туманидаги” 6-умумтаълим мактабида Бош етакчи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган.1996 йилда Жиззах Давлат Педагогика Олийгохини битириб Зомин туманидаги 58-ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 2005-2019 йиллар давомида Зомин Агросаноат касб-хунар коллежида маьнавий-маьрифий ишлари бўйича деректор ўринбосари. 2020-дан бошлаб Зомин тумани ХТБга қарашли 5-сонли умумий ўрта таьлим мактабида Она-тили фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Туркман” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Бойзоқов Маматқул Ибрагимовичнинг таржимаи ҳоли
Бойзоқов Маматқул Ибрагимович 1964 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги Инженер механик.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. Узоқ йиллар давомида . Таълим тизимида турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Зомин туризим ва сервиз коллежи ишлаб чиқариш устаси лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Ибодуллаев Муҳаммадали Асқарали ўғлининг таржимаи ҳоли
Ибодуллаев Муҳаммадали Асқарали ўғли 1994 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги Электро энергетика.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2020 йилдан буён иқтисодий соҳада меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Зомин тумани ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо Зомин туман бўлими бош мутахассиси.
Расулов Сирожиддин Примқуловичнинг таржимаи ҳоли
Расулов Сирожиддин Примқулович 1987 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги Технолог.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Таълим тизимида
2016-2021 йиллар оралиғида ишлаб чиқариш таълим устаси лавозимларида меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Тадбиркорлик соҳасида фаолият кўрсатиб келмоқда.
“Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Хусанова Нигора Мирзаевнанинг таржимаи ҳоли
Хусанова Нигора Мирзаевна 1967 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис механик.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Узоқ йиллар таълим тизимида меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда Зомин тумани 2-сонли касб-хунар мактаби ўкитувчиси.
Райимқулов Пўлатқул Примқуловичнинг таржимаи ҳоли
Райимқулов Пўлатқул Примқулович 1963 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги инженер технолог.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Узоқ йиллар турли корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш цехи мудири. Таълим тизимида 10 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда "Naqlgazmaxsusqurilish" филиал "Махсусгазтаъмир" техник хафсизлиги ва мехнат мухофазаси инжинери лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Юлдaшев Бахром Эркиновичнинг таржимаи ҳоли
Юлдaшев Бахром Эркинович 1985 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Узоқ йиллардан буён ўқитувчи вазифасида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.
Ҳозирги кунда Зомин тумани 50-ўрта умумтаълим мактаби маънавий марифий ишлар бўйича директор ўринбосари.