Куни кеча Зомин тумани 4-сектор ҳудудидаги Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар билан сектор раҳбарининг учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда тумандаги бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари, ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Учрашувда иштирок этан 25 нафар ёшларнинг имтиёзли кредит олиш, ўзини ўзи банд қилиш, қуёнчилик, паррандачилик ва бошқа маиший хизмат турлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш масаласидаги таклиф ва мурожаатлари жойида ўрганилиб, тегишлича ҳал этиш юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.