Туманимиздаги 39 та маҳалла фуқарорлар йиғинларида маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари давом этмоқда. Бугун белгиланган режа-графикка асосан 4 кун.
19 май санасига тумандаги 6 та ҳудудларда сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги "Халқобод" маҳалласида, "Гулшан" ва "Дуоба" қишлоқ фуқаролар йиғинларида, "Нурликент", "Фаровон" ва Хамид Олимжон маҳаллаларида сайловчилар вакиллари ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз берадилар.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунга мўлжалланган сайловлардан бири - "Фаровон" маҳалласида сайловлар илк маротаба ўтказилади. Сабаби, мазкур маҳалла фуқаролар йиғини яқинда ташкил этилган бўлиб, тумандаги энг ёш 2 маҳалладан бири саналади.
Барча ҳудудлардаги сайловчи аҳоли вакилларидан сайловларда фаол бўлишларини сўраб қоламиз.