Зомин туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 23 май кунида бошланaди
Жорий йилнинг 23 май куни қуйидаги:
- “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 2-сон касб хунар мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Ниҳол” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 20-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “ Чилонзор ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 15-00 да 67-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “ Мустақиллик ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да Мустақиллик маҳалла маркази биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- Истиқлол ” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 15-00 да 3-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
“Ўзбекистон” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Аъзамқулова Мавлуда Аьзамқуловнанинг таржимаи ҳоли
Аъзамқулова Мавлуда Аьзамқуловна 1965 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Ўрта-махсус, мутахассислиги товаршунос.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1982 йил Самарқанд кооператив билим юртини тамомлаган. 1982 йилдан 2019 йиллар оралиғида муҳандис, масъул котиб, раис лавозимларида меҳнат қилган.
2019 йилдан буён Зомин тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Ўзбекистон” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Хайдаров Илхомжон Мирзакомиловичнинг таржимаи ҳоли
Хайдаров Илхомжон Мирзакомилович 1979 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ҳуқуқ, миллий истиқлол ғояси.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2006 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 1998 йилдан 2020 йиллар оралиғида назоратчи, хукукшунос, ўқитувчи, директори ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
2020 йилдан буён Зомин тумани касб-ҳунар мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда
“Ўзбекистон” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Иргашева Клара Маҳаровна нинг таржимаи ҳоли
Иргашева Клара Маҳаровна 1964 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги рус тили.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. Таганрог давлат педагогика институтини тамомлаган. 1996 йилдан 2017 йиллар оралиғида ўқитувчи лавозимида меҳнат қилган.
2017 йилдан буён Зомин тумани 65 мактаб ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Нихол” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Пардаев Эшпўлат Абдуфаттоховичнинг таржимаи ҳоли
Пардаев Эшпўлат Абдуфаттохович 1985 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги тўқимачилик саноати махсулотлари технологи.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2007 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. 2007 йилдан 2021 йиллар оралиғида етакчи мутахассис, ўқитувчи, бўлим мудири лавозимларида меҳнат қилган.
2021 йилдан буён Зомин тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Нихол” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Мамадияров Улуғбек Худойбердиевичнинг таржимаи ҳоли
Мамадияров Улуғбек Худойбердиевич 1968 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги олим аграном.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 1985 йилдан 2012 йиллар оралиғида бўлим бошлиғи, бўлим бошқарувчиси, хўжалиги раиси лавозимларида меҳнат қилган.
2012 йилдан буён Зомин тумани ободонлаштириш бошқармаси агрономи лавозимида фаолият юритиб келмоқда
“Чилонзор” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Хайдаров Жамшид Данияровичнинг таржимаи ҳоли
Хайдаров Жамшид Даниярович 1988 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги ўқитувчи.
Оилали, 1 нафар фарзанди бор. 2016 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 2009 йилдан 2021 йиллар оралиғида директори ўринбосари, ўқитувчи лавозимларида меҳнат қилган.
2021 йилдан буён Зомин тумани “Jizzax organick” масъулияти чекланган жамияти ишчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Чилонзор” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Шербоев Усмон Эрмоновичнинг таржимаи ҳоли
Шербоев Усмон Эрмонович 1965 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги агроном.
Оилали, 1 нафар фарзанди бор. 1994 йил Тошкент қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. 1987 йилдан 2018 йиллар оралиғида агроном, ер тузувчи, бўлим ирригатори лавозимларида меҳнат қилган.
2018 йилдан буён Зомин тумани “Янги ҳаёт” фермерлар уюшмаси ишчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда
“Мустақиллик” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Урозбоев Шодиёр Ибрагимовичнинг таржимаи ҳоли
Урозбоев Шодиёр Ибрагимович 1974 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги ўқитувчи.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1998 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 1998 йилдан 2019 йиллар оралиғида ўқитувчи лавозимида меҳнат қилган.
2019 йилдан буён Зомин тумани 63-мактаб физика фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Мустақиллик” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Алтибоев Абдумалик Тошқуловичнинг таржимаи ҳоли
Алтибоев Абдумалик Тошқулович 1985 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис-технолог.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2008 йил Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологиялари институтини тамомлаган. 2004 йилдан 2016 йиллар оралиғида иш бошқарувчи, гуруҳ мутахассиси, раис лавозимларида меҳнат қилган.
2016 йилдан буён Зомин тумани “Абдумалик Тошқулов” фермер хўжалиги иш юритувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда
“Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Умиров Омонқул
Амирқуловичнинг таржимаи ҳоли
Умиров Омонқул Амирқулович 1976 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги иқтисодчи.
Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 2012 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 1996 йилдан 2014 йиллар оралиғида иқтисодчи, оператор, иш юритувчи лавозимларида меҳнат қилган.
2015 йилдан буён “Самандар универсал сервис” МЧЖ раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Исахонов Лазиз Шухратовичнинг таржимаи ҳоли
Исахонов Лазиз Шухратович 1980 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги агроинженерия, жахон иктисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2002 йил Жиззах политехника институтини, 2007 йил Тошкент давлат иктисодиёт университетини тамомлаган. 2001 йилдан 2010 йиллар оралиғида бош ошпаз, мутахасис лавозимларида меҳнат қилган.
2022 йилдан буён Зомин тумани “YOM” 777 масъулияти чекланган жамияти рахбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда
“Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Атабоев Тоир Равшановичнинг таржимаи ҳоли
Атабоев Тоир Равшанович 1975 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги иқтисодчи.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1997 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. 1997 йилдан 2021 йиллар оралиғида солиқчи, лаборант лавозимларида меҳнат қилган.
2021 йилдан буён Зомин тумани “Азиз Жаҳон Бобур” фермер хўжалиги ишчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда