Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми ошди. Бугунги кунга келиб бундай амалий чоралар ўз натижасини бермоқда. Кичик бизнес мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 60 фоиздан ортиғини ташкил этмоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилаётган қулай шарт-шароитлар натижасида уларнинг сони тоборо кўпайиб бормоқда. Зомин туманида 2022 йил 1 апрел холатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1707 тани (111 та янги ташкил этилган) ташкил этиб, шундан 1598 таси ўз фаолиятини йўлга қўйиб ўз бизнесларини юритмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг 32,6 % савдо ва умумий овқатланишни, 17,7 % қишлоқ хўжалигини, 18,2 % саноат корхоналарини, 8,7 % қурилиши корхоналарини ташкил этмоқда. 2022 йил январ-март ойларида туманимизда 111 та янги тадбиркорлик субъект ташкил этилган бўлиб, ушбу корхоналар ўз тадбиркорликларини юрита бошлашди.
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва электрон рақамли имзодан фойдаланган холда электрон шаклдаги давлат статистика хисоботларини тақдим этиш учун янги – “eStat 4″ дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур орқали тадбиркорлик субъектлари статистика хисоботларини электрон онлайн шаклда тақдим этиш имконияти яратилди.
Статистика бўлими