Давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
Сизнинг рахбарлик қилаётган фермер хўжалиги 2022 йилда 2-FX shakli (Йилда 2 марта (1 июль ва 1 январь ҳолатига) ва йил якуни бўйича 1-FX shakli (йиллик) “Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ тақдим этишингиз лозим.
-2-FX shakli йилда 2 марта (1 июль ва 1 январь ҳолатига) тақдим этиш муддати ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай.
Илтимос, ўз вақтида ҳисобот тақдим этишни унутманг!
Шу билан бирга, Сиздан ҳисоботда фермер хўжалиги фаолиятининг натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўғри ва ҳаққоний акс эттиришингизни сўраймиз.
Ўз ўрнида, мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Сиз мазкур ҳисобот шаклини Давлат статистика қўмитасининг расмий www.stat.uz сайтидан ҳамда hisobot.stat.uz хаволаси олишингиз мумкин. Шу билан бирга уни тўлдириш ва электрон шаклда жўнатиш юзасидан (72) 392-14-85 телефон рақамлари орқали тушунчалар олишингиз мумкин.
Зомин туман статистика бўлими