Бугунги кунда ёшлар маънавиятини мустаҳкамлаш, Оила, турмушнинг, никоҳнинг муқаддаслигини улар онгига сингдириб бориш мақсадида қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири "Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
Унда маҳалладаги энг ибратли Оила вакиллари иштирок этдилар.
Жумладан, қарийб 50 йилдан буён тинч тотув, ахилликда турмуш кечириб келаётган Равшановлар ва Бобомуродовлар оилаларининг соҳиб ва сохиблари ёшлар билан мулоқотда оила қўрғонини асраб авайлаб, никоҳни муқаддас билиб турмуш кечириш, хонадонлар фаровонлиги таъмилаш, фарзандлар тарбияси каби масалаларда ўзи қикрларини билдириб ўтдилар.
Тадбир маҳаллалаги 31-мактабнинг фаоллар залида ташкил этилиб, унда мактаб ўқувчилари ибратли оила вакилларига Ватанни, тинчликни, ота-онани мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этишди, рақслари ва сахна кўринишлари намойиш этилди.
-Мана шундай оилалардан ўрнак, намуна олинса, ёш оилалар яна ҳам мустахкам бўлади, - дейди тадбир ташкилотчиси, "Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Назорат Аҳмедова. -Ниятимиз шу каби маънавий тадбирлар, давра суҳбатларини яна ҳам кўпайтириш орқали ҳудудда ибратли хонадонлар сонини ошириш.
Тадбир якунида ибратли оила соҳибларига эсдалик совғалари топширилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати