Бугун белгиланган режа-графикка асосан қолган 5 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида раислик учун сайловлар бўлиб ўтди. Тумандаги барча секторлар ҳудудларидаги 5 та фуқаролар йиғинида, жумладан, "Ўзбекистон", "Ниҳол", “Чилонзор”, “Мустақиллик” маҳаллалари ҳамда “Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғинларининг сайловчилар вакиллари ўз ҳудудларида ташкил этилган сайловларда фаол қатнашишди.
Бугунги кунга белгиланган сайловларда жами овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар 13 777 нафарни ташкил этса, шундан сайловларда қатнашган аҳоли вакиллари сони 1653 нафарни ташкил этади.
Бугунги сайловларда эса ушбу аҳоли вакилларидан 1195 нафари шахсан сайловларда иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз бердилар.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати