-Ушбу йилги сайловлар Зомин туманида биринчи маротаба 39 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтиб, мазкур ҳудудларда жами 139 452 нафар аҳоли истиқомат қилиб, овоз бериш ҳуқуқига эга 79 337 аҳоли мавжуд.
-Мазкур сайловларда сайлаш ҳуқуқига эга аҳоли вакилларидан 8 519 нафар фуқаролар шахсан сайловларда иштирок этди.
-Сайловларда 105 нафар номзодлар кўрсатилган бўлса, шундан 23 та та маҳаллаларда 3 нафардан, 16 та маҳаллаларда 2 нафардан номзодлар ўзаро рақобатлашди.
-Сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг 36 нафари олий маълумотли бўлса, 3 нафари ўрта-махсус маълумотга эга.
-Сайланган номзодларнинг 8 нафари 30-40 ёшгача, 15 нафари 40-50 ёшгача, 10 нафари 50-60 ёшгача, 6 нафари эса 60 ёшдан юқори ёш тоифасини ташкил этади.
-25 нафар номзодлар биринчи маротаба раисликка сайланган бўлса, 14 нафари аҳоли вакилларининг ишончига сазовор бўлиб, такроран фуқаролар йиғинига сайландилар.
-Раисликка сайланганларнинг 9 нафари ўқитувчи, 9 нафари мухандис, 3 нафари агроном, 6 нафари иқтисодчи, 3 нафари қурувчи касблари эгалари ҳисобланса, қолган 9 нафари бошқа касб эгалари саналади.
Қадрли юртдошлар!
Ҳар 3 йилда бир маротаба ўтказиладиган маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловларининг якуний натижалари шулардан иборат. Мазкур сайловларни тўлақонли рвишда уюшқоқлик, ҳамжихатлик билан ўтказишда бош – қош бўлган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Кенгаш котибияти, сайлов ўтказишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи аъзоларига, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган сайлов ўтказувчи комиссиялар тўлиқ таркибига ҳамда барча фаоллик кўрсатган инсонларга халқ депутатлари туман Кенгаши ва Зомин тумани ҳокимлиги ўз миннатдорлигини билдиради!
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати