Ҳар йили мактабларда 25 май “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранг сочади. Бу кун билимга чанқоқ, беғубор орзулар қанотидаги ёшлар ва меҳридарё устозлар, фарзандлари камолини кўриб қувонаётган ота-оналар ва набираларига оқ йўл тилаб, дуо қилаётган отахон-у онахонларимиз учун чин маънодаги байрамдир!
Бугун Зомин тумани ҳокими, туман 1-сектор раҳбари Алишер Абдуғаниев ҳамда вилоят экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Эркин Холматов тумандаги 60-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди ва ўзининг эзгу тилакларини билдирди.
Хайирлашув тадбири давомида мактабнинг истеъдоли ўқувчи ёшлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Шундан сўнг, жорий ўқув йили давомида ўзининг билими, меҳнатсеварлиги, хамкаблари ва синфдошлари орасида ўрнак кўрсатиб келаётган мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига туман ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати