Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда нима қилиш керак?
Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Лавозим маошлари штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди. Иш ҳақи тўғрисида архив маълумотлари мавжуд бўлмаганда иш ҳақи миқдорини аниқлаш:
2005 йилдан кейинги давр учун — жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлар;
2016 йилдан кейинги давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотлари;
2019 йилдан кейинги давр учун — фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман мавжуд бўлмаган ҳолларда мавжуд бўлмаган даврлар учун иш ҳақини аниқлаш учун минтақавий коэффициент ҳисобга олинмасдан, қонун ҳужжатларида тегишли даврлар учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қабул қилинади.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати