Қандай ҳолатларда нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензияни қайта расмийлаштиришим керак?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига асосан қуйидаги ҳолатларда нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия қайта расмийлаштирилади:
лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда ёки лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганда;
лицензиат таълим фаолиятини олиб бориш манзили ўзгарса, қўшимча манзилда фаолият олиб борса, қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлганда.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати