Бугун Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот ва муассасалар рахбарлари, туман фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сессияда 2022 йил январ-апрел ойлари давомида Зомин тумани 1-сектор худудида амалга оширилган ишлар тўғрисида, 2022 йил январ-апрел ойлари давомида Зомин тумани 2-сектор худудида амалга оширилган ишлар тўғрисида, 2022 йил январ-апрел ойлари давомида Зомин тумани 3-сектор худудида амалга оширилган ишлар тўғрисида, 2022 йил январ-апрел ойлари давомида Зомин тумани 4-сектор худудида амалга оширилган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги “2022 – 2026 йилларда Жиззах вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги 213-сон қарори ҳақида,
Туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни назорат қилиб бориш самарадорлигини ошириш тўғрисида, Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида, «Очиқ бюджет» ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусни рад этиш тўғрисида, Туманда эхтиёжманд оилаларни қўллаб қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги мехнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24-февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган 16-сон йиғилиш баёни 5.2 банди ижроси тўғрисида, Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборот, 2022 йил 1-чорагида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва сектор рахбарларининг сайёр қабулларни ўтказишда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зомин туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Н.Файзиева ахбороти,
Маҳаллаларда тадбиркорликни ривож-лантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250 - сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида ҳисоботлари тингланди ва Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати