"Янгиланаётган Жиззах - журналистлар нигохида" деб номланган медиа-тур Зоминги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳатлар ва қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишда давом этди.
Хорижлик журналистлар ва маҳаллий ОАВ вакиллари “Нуронийлар маскани”дан чиқиб, "Zomin Brevery" вино заводига ташриф буюришди. Меҳмонларни завод ходимлари ўзбекона удумга биноан нон-туз билан кутиб олдилар. Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, бу галги таомил янада ўзига ҳос услубда, яъни, дунёга машҳур “Зомин патири” ва ҳақиқий қўлбола сарғиёғлар тақдим этилганда барча бараварига ўз ҳайрати ва миннатдорлигини билдирди. Айниқса, хорижлик меҳмонларга бу меҳмоннавозлик жуда хуш келди.
Шундан сўнг завод фаолияти билан яқиндан танишиш бошланди. Бу ердаги энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган алоҳида цехлар, ишчи-ходимларга яратилган қулайлик ва шароитлар, компъютерлаштирилган тизим барчанинг эътирофига сазовор бўлди. Ҳурматли меҳмонлар завод фаолиятига юқори баҳо бериб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури билан ҳам қизиқдилар. Уларга "Zomin Brevery" томонидан ички ва ташқи бозор учун тайёрланиб, қадоқланган маҳсулотларнинг кичик намойиши тақдим этилди.
Бежирим қадоқлар, дунё брендларига монанд дизайн, асосийси сифат кўрсатгичининг юқорилиги билан харидоргир бўлаётган маҳсулотларнинг тури ҳам кундан кунга ортиб бораётгани, келгуси режалар ҳақидаги муфассал маълумот барча журналистларнинг диққатини ўзига тортди.
Шундан сўнг медиа-тур иштирокчилари завод фаолиятига муваффақият тилаб, белгиланган режа-жадвал асосида кейинги манзил томон йўл олдилар.