“Маҳаллабай” ишлаш тизими юзасидан ҳар бир вилоятнинг ўзига хос ютуқлари, улашса арзигулик тажрибаси бор. Яқинда Зомин тумани ҳокими бошчилигида бир қатор ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар Фарғона ва Наманган вилоятларида бўлиб қайтдилар.
Дастлаб, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида узумчилик йўналишида амалга оширилаётган лойиҳа билан танишилди. Айни пайтда мазкур ҳудудда қарийб 1000 гектар ерда турли хил навдаги узумлар етиштирилмоқда. “Узумчилик шоурум”и ҳам бу ерда етиштирилаётган меваларни етиштириш, сақлаш ва саралаш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш йўналишларида қилинадиган ишлар атрофлича тушунтирилди. Шу йўналишда Зомин туманида ҳам кластер ташкил этиш режалаштирилди.
Риштон туманидаги ҳунармандчилик марказида эса водий ҳунармандлари томонидан яратилаётган кулолчилик ишлари кўздан кечирилди.
Шундан сўнг, Наманган шаҳрида ташкил этилган “61-Халқаро гуллар фестивали”да шаҳар-туманлар, йирик корхона, ташкилот ва компанияларнинг гул кўргазмалари билан танишилди. Гулчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган марказ фаолияти ўрганилди.
Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласи фаолияти билан яқиндан танишилди, - дейди Пешағор маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзоқов. - Мазкур маҳалла билан Зомин туманидаги Пешағор маҳалласи ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ҳамкорлик меморандуми” тузишга келишиб олинди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати