Футбол ва мини футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун бўлиб ўтаётган спорт мусобақаларининг навбатдаги - туман босқичига старт берилди.
Дастлабки бахсларда мухлислар анчайин шиддатли ва томошабоп ўйинларга гувох бўлишди.
Жумладан, "Мини Чилонзор" - "Пешоғор" жамоалари ўртасидаги бахс чилонзорликларнинг фойдасига 3-0 ҳисобда якунланган бўлса, 1-сектор ғолиблари Ғофур Ғулом мажалласи футболчилари 4-сектор иштирокчиси "Истиқлол" ёшларини 2-0 ҳисобда мағлуб этди.
Эртага ҳам бахслар давом этади. Иккинчи, учинчи турлардан сўнг ушбу йил вилоят босқичида Зомин шарафини ҳимоя қилувчи жамоа номи аниқ бўлади.
Барча тўртала жамоаларга ҳам омад тилаймиз.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати