Бугун Зомин тумани 2-сектор ҳудудидаги Навоий ҚФЙ Хўжаи Сероб зиёрадгоҳида “Бир нуронийга ўнта ёш" тамойили асосида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат ташкилот ва идораларида узоқ йиллар хизмат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган нуронийлар, маҳалла вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.
Учрашув аввалида, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизда барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, одамларимиз ҳаётида рўй бераётган беқиёс ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли филм намойиши орқали Навоийликлар ўтган беш йил мобайнида мамлакатимиз, қолаверса, ўз ҳаётида содир бўлган ўзгаришларга яна бир бор таҳлилий назар солдилар.
Тадбир давомида нуроний отахон ва онахонлар томонидан ўтмиш тажрибаси, бугунги кун шукроналиги, эртанги кун ишончи борасида ёшларга маслаҳатлар берилди, ҳаётий воқеалар ҳикоя қилинди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати