Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 25 майдаги ПҚ-258 сонли «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси таъминлаш мақсадида Зомин туманида 2022 йилда "Темир дафтар" рўйхатида бўлган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаган 37 та оиланинг 173 нафар оила аъзоларининг ҳар бирига 20 кгдан жами 3460 кг ун маҳсулоти тарқатилиши режалаштирилган.
Бугун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 2022 йилда "Темир дафтар" рўйхатига киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаганларга ун маҳсулотлари тарқатиб чиқилди. Бундан ташқари, ижтимоий дафтарлар, реестр рўйхатида турмаган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаган ижтимоий аҳволи оғир бўлган 553 та оиланинг 2605 нафар аъзосига 260,5 млн.сўм (ҳар бир оила аъзосига 100 минг сўмдан) моддий ёрдам маблағларини етказиб бериш ишлари давом эттирилмоқда.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати