Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 14- декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 19 январ куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари буйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамиятда, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни янада ривожлантириш ҳамда китоб савдоси тизимини такомиллаштириш, мазкур видеоселектор мажлисининг 3-сон баёни 6-бандида республиканинг барча ҳудудларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш юзасидан белгиланган вазифа ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ЗОМИН ТУМАН АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ ходимлари ҳамда Махаллалар аро "Зукко китобхон" лар томонидан ташкил қилинган "Заковат" интелектуал о'йини ташкил этилди. "Заковат" интелектуал ўйинида "Аристократлар","Невстарс","Донишманд","Юлдузлар" ҳамда "Билимдонлар" жамоаси ўртасида "Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди. "Заковат” интеллектуал ўйинида "Билимдонлар" жамоаси ғолибликни қўлга киритишди. Улар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати