Президентимизнинг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ҳаётга тадбиқ этиш бу борада қилинаётган ишлар кўламини ошириш талаб этилади.
Мазкур қарор билан 2019 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш комплекс дастури тасдиқланган бўлиб, кеча 10 июнь куни бўлиб ўтган Президент видеоселекторида бу масалага жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Қисқа муддатларга қайта тикланувчи энергия манбалари улуши электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидан 25 фоизгача етказилади.
Бунда замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иститгичларини босқичма-босқич ўрнатиш (иссиқлик таъминотининг марказлашган тизимларига уланган объектларни истисно қилганда), шунингдек, энергия самарадор иситиш тизимларини, бивалент тизимларни ўрнатиш, шу жумладан замонавий иссиқлик насослари ва рекуператорларни жорий этиш кўзда тутилади.
Шунингдек, биноларнинг иссиқлик ҳимоя тизимини яхшилаш, икки камерали ва энергия самарадор дераза блокларини, светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчиклар, шунингдек, ҳаво рекуператорлари ва бошқа тизимларни ўрнатиш;
хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситкичларини (ўртача 200 литр) ўрнатиш чоралари кўрилади
Жисмоний шахслар томонидан ҚЭМ дан фойдаланиш орқали энергия самарадорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган. Хусусан, уйларда фотоэлектрик қуёш станциялари ўрнатилганда уларни харид қилишга сарфланган харажатларнинг учдан бир қисми қопланади. Шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга тижорат банкларидан қайта тикланучи энерния манбалари қурилмалари ва бошқа энергия самарадор ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаш учун компенсация берилиши кўзда тутилган.
Шу тарзда Ўзбекистонда энергия самарадорлик соҳасидаги вазиятни тубдан ўзгартириш, шу жумладан, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда ушбу йўналишдаги янги лойиҳаларни рағбатлантириш бўйича қатор муҳим чоралар белгилаб олинди.