Жиззах вилояти, Зомин туман Ахборот-кутубхона маркази абонентларга ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари Г.Тўрақулова, С. Мухторова, Д. Алибековалар томонидан Оқтепа МФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ китобсеварларни кутубхонага келган янги адабиётлар билан таништиртирди. Шунингдек, уларнинг китобхонлик маданиятини, билим савиясини ҳар томонлама ошириш мақсадида китоб тарғибот ишлари ўтказилди ҳамда кутубхонага аъзо бўлиш тартиби билан янада кенгроқ ва яқиндан ахборот берилдилар.
Тарғиботда китобхонлар фаол қатнашишди. Марказнинг мақсади маҳаллада яшаётган аҳолининг китобга бўлган меҳрини ошириш, китобхонларга хизмат кўрсатиш ва китоблар билан таъминлашдир.