Зомин тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни туман ҳокими А. Абдуғаниев бошқариб борди.
Унда бир қатор масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
Жумладан, 2017 йилдан бери Зомин тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Алиқулов Илхом Абдухошимович Эко-прокуратура раҳбари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг 20.06.2022 йилдаги буйруғига асосан Жиззах вилояти Зомин туман прокурори лавозимига Абдуллаев Хамидулла Курбонович тайинланди
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати