Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26-мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 5040-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19-январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 92-сонли қарори ижросини таъминлаш, маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этиш, ёш етакчиларнинг маънавий савияси ва билимини ошириш орқали маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит ривожига ҳисса қўшиш ҳамда бу борада етакчиларни иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Зомин туман бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида "ФИДОЙИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ" Республика кўрик танловининг Зомин туман босқичи Ёшлар маркази биносида ўтказилди.
Кўрик танловда 8 нафар ёшлар етакчилари 4та шарт асосида беллашдилар.
"Ёшлар сиёсат билимдони"
"Самарали фаолият"
"Инновацион ижтимоий лойиҳа"
"Иқтидор ва истеъдод"
Танловда
1-ўринни Бахт маҳалла фуқаролари йиғини етакчиси Турдибоев Акмал
2-ўринни Халқобод маҳалла фуқаролари йиғини етакчиси Асадов Сардор
3-ўринни Ҳ.Олимжон маҳалла фуқаролари йиғини етакчиси Ҳолиқова Хуршида қўлга киритдилар.
Танлов ғолибларига дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.