Жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришда давлатимиз томонидан алоҳида эътибор берилиб, кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан Президентимизнинг 2019 йил 7-июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 4354-сонли қарори жамиятимизда китобга бўлган муносабатимизни ижобий томонга ўзгаришига замин яратди.
Жиззах вилояти Зомин туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари туманимизда жойлашган Ёшлар иттифоқи марказида "Китоб бу - қалбларни ёритган чироқ" мавзусида китоб кўргазмасини ташкил қилинди
Бугунги ўтказилган китоб кўргазмаси аҳоли ва китобхонларда катта тассурот қолдирди ва улар туман кутубхонаси ҳақида ижобий фикрлар билдирдилар.
Китоб мутолааси кишини комиллик сари етаклайдиган, унинг тафаккур хазинасини бойитадиган, зеҳнини ўткир, мушоҳадасини теран қиладиган муҳим воситади
Инсоният томонидан кашф қилинган энг буюк ихтиро, ҳеч шубҳасиз, китобдир. Асрлар оша башарият қандай ютуқ ва марраларга эришган бўлса, албатта, бунинг замирида китобга меҳр, мутолаага иштиёқ мужассам.